Россия ҳукумати ишлаб чиқарувчилар учун бензин экспортига қўйилган тақиқни олиб ташлади
Россия ҳукумати ёқилғи ишлаб чиқарувчилар учун бензин экспортига қўйилган вақтинчалик тақиқни бекор қилди, қолганлар учун эса у 2025 йил 31 январгача узайтирилади, дея хабар беради Россия вазирлар маҳкамасининг матбуот хизмати.
“2024 йил охиригача жорий этилган бензин экспортига вақтинчалик тақиқ 2025 йил 31 январгача узайтирилди. Россия Федерацияси ҳукуматининг тегишли қарори имзоланди”, — дейилади хабарда.
Евроиттифоқ мамлакатлари билан тузилган халқаро шартномаларга тааллуқли бўлмаган бензин экспортини вақтинчалик тақиқлаш дастлаб 1 мартдан 31 августгача жорий қилинган эди.
Улашиш:
Шарҳлар