Швейцария Украинага Россия активлари ҳисобидан кредит бера олмайди
Швейцария Россиянинг музлатилган активларидан тушган даромад ҳисобидан Украинага кредит бериш имкониятига эга эмас. Бу ҳақда мамлакат иқтисодиёти давлат котибиятига (SECO) таяниб, ТАСС хабар беради.
“Россия Марказий банкининг иммобилизация қилинган маблағларидан кутилмаган фойда олинмайди, чунки Швейцария молия институтларининг активлари қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийларида сақланмайди, балки тижорат банкларида ликвид маблағлар кўринишида сақланади”, – дея тушунтиради SECO вакили Фабиан Майенфиш.
Баҳорда SECO мамлакатда тахминан 7,24 миллиард швейцария франки (8,32 миллиард доллардан ортиқ) қийматидаги Россия активлари жойлашгани ҳақида хабар берганди. Август ойи ҳолатига кўра, у ерда 7,1 миллиард швейцария франки (8,16 миллиард доллардан ортиқ) қийматидаги активлар, шунингдек, санкциялар қўлланилган жисмоний ва юридик шахсларга тегишли 17 та кўчмас мулк, спорт ва люкс автомобиллар, санъат асарлари, мебеллар ва активлар блокировка қилинган.
Шарҳлар