Швейцария Eurovision 2024 қўшиқ танловида ғолиб чиқди
Швециянинг Мальмё шаҳрида Eurovision 2024 финали бўлиб ўтди.
Хонанда Nemo The сode қўшиғи билан 591 балл тўплаб биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўринни 547 балл тўплаган Хорватия, учинчи ўринни эса Украина эгаллаган. Кучли бешликни исроиллик хонанда Эден Голан Hurricane қўшиғи билан якунлаган.
Биз аввалроқ Ғазо секторидаги уруш туфайли Исроилнинг мусобақадаги иштироки савол остида қолгаётгани ҳақида ёзган эдик.
Улашиш:
Шарҳлар