Собиқ модель Стейси Уильямс Дональд Трампни шилқимликда айблади
Собиқ модель Стейси Уилямс Дональд Трампни шилқимликда айблади. Унинг сайловолди кампанияси вакиллари ушбу даъво Камала Харриснинг кампанияси томонидан яратилган “уйдирма” эканлигини айтмоқда.
Уильямс 1990 йилларда модель бўлиб ишлаган ва 1992 йилда Трамп билан ўша пайтда ўзи учрашиб юрган молиячи Жеффри Эпштейн орқали танишган. 1993 йил бошида Эпштейн уни Нью-Йоркдаги Trump Tower’га таклиф қилган.
Уильямснинг сўзларига кўра, Трамп уни ўзига қарата тортган ва унинг танасига, жумладан, кўкрак, бел ва думбаларига тегинишни бошлаган. У содир бўлаётган воқеадан саросимага тушганини қайд этади.
Трамп сайловолди кампаниясининг матбуот котиби Кэролайн Ливитт бу айбловларни “ёлғон” деб атади ва “бу ёлғон Харрис кампанияси томонидан яратилгани аниқ”лигини билдирди.
Шарҳлар