Storm Swadow зарбаси натижасида РФ қуролли кучларининг генерали Валерий Солодчук ҳалок бўлди
20 ноябрь куни Украина қуролли кучларининг Курск областига уюштирган ҳужуми натижасида россиялик генерал ва Россия қуролли кучларининг 18 нафар зобити ҳалок бўлди, 33 нафари яраланди. Бу ҳақда Global Defense Corp манбаларга таяниб хабар беради.
Манбаларнинг хабар беришича, зарба вақтида Ленинград ҳарбий округи қўмондонининг биринчи ўринбосари, генерал-лейтенант Валерий Солодчук қўмондонлик пунктида бўлган. Унинг аҳволи ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Шунингдек, зарбалар натижасида 18 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлгани, яна 33 нафари турли оғирликдаги жароҳатлар олгани хабар қилинган. Ярадорлар орасида Шимолий Кореянинг уч аскари ҳам бор. Ярадорлар Рильск марказий туман касалхонасига ётқизилган.
Улашиш:
Шарҳлар