Таҳлилчилар: Россия икки ой ичида 2023 йил билан солиштирганда 5,5 баравар кўпроқ Украина ҳудудини босиб олди

Фото: Генштаб ВСУ

Икки ой ичида (2024 йил август ва сентябрь) Россия Украина ҳудудининг 819 квадрат километрини эгаллаб олди – бу ўтган йилга нисбатан 5,5 баравар кўп. Бу ҳақда UA War Infographics лойиҳаси таҳлилчилари маълум қилади.

Август ойида Россия кучлари 351 кв. км. майдонни, сентябрда эса 468 кв. км. майдонни  эгаллаб олган. Таққослаш учун, 2024 йилнинг биринчи ярмида Россия армияси 200 кв.км ортиқ майдонни эгаллай олмаганди, бутун 2023 йил учун атиги 1500 кв. км. майдон босиб олинганди.

“Асосий сабаблар – қурол-яроғ тақчиллиги (Ғарбий ҳамкорлар Украина эҳтиёжлари ва ўзлари берган ваъдаларни бажара олмаяпти) ва Россия тактикасининг ўзгариши”, – дея қисқача тушунтиради инфографикага ихтисослашган лойиҳа муаллифлари.

Графикадаги маълумотларга қараганда, 2024 йилнинг тўққиз ойида Россия 1559 кв км.ни эгаллаган. Бу бутун Украина ҳудудининг тахминан чорак фоизини ташкил қилади.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.