Ташқи разведка хизмати: Ғарб Украинадаги низони “музлатиш” ва тинчликпарвар кучларни киритиш имкониятини кўриб чиқмоқда

Фото: газета ру

Россия ташқи разведка хизматининг маълум қилишича, НАТО Украина қуролли кучларининг жанговар қобилиятини тиклаш ва Киевни эҳтимолий реваншга тайёрлаш учун Украинадаги ҳарбий можарони тўхтатишни режалаштирмоқда.

Ушбу идора маълумотларига кўра, Ғарб давлатлари тартибни сақлаш ниқоби остида Украинага 100 минг нафар тинчликпарвар кучларни юборишни ташкил қилиши мумкин.

Ташқи разведка хизматининг баёнотларига кўра, режа НАТО давлатлари ўртасида назорат қилинадиган ҳудудларни тақсимлашни кўзда тутади: Қора денгиз соҳиллари – Руминия, ғарбий ҳудудлар – Польша, марказ ва шарқ – Германия ва шимолда – Буюк Британия.

Шунингдек Ғарб компаниялари ёрдамида Украина саноатини тиклаш  ҳам муҳокама қилинмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.