Трамп: Эрон 60 кун ичида ядро қуролига эга бўлади
АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп Американинг жорий етакчиси Жо Байден сиёсати мамлакатни Учинчи жаҳон урушига етаклаётганини билдирди. Шунингдек, у Эрон 60 кун ичида ядро қуролига эга бўлишини маълум қилди.
“Мамлакатимизда тартибсизлик ҳукм сурмоқда, чегараларимиз очиқ ва хавф ичида. Биласизми, тўққиз ой — бу катта муддат. Бу давр ичида Учинчи жаҳон уруши бошланиши учун имкониятларингиз жуда катта, чунки бизда бир одам борки, у ўз ишини тегишлича бажармаяпти”, — деди Трамп Fox News телеканалига берган интервьюсида.
Шунингдек, у Эрон яқин икки ой ичида ядро қуролини қўлга киритиши ҳақида огоҳлантирди.
Аввалроқ Трамп Тинчлик бўйича Нобель мукофотига яна номзод қилиб кўрсатилгани, уни ушбу мукофотга АҚШ вакили Клаудия Тенни кўрсатгани хабар берилганди.
Шарҳлар