Маск: Украинадаги низодан чиқиш стратегияси йўқ, бу туганмас уруш
Сайёрадаги энг бой одамлардан бири Илон Маск АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси томонидан Киевга ёрдам маъқулланишига муносабат билдирди, деб ёзади “Коммерсантъ”. У Россия-Украина низосидан чиқиш бўйича стратегия йўқлиги юзасидан хавотир билдирди.
“Менинг энг катта хавотирим шундан иборатки, чиқиш стратегияси йўқ, бу шунчаки туганмас уруш, болалар артиллерия ва пулемёт ўқларидан ҳандақларда ёки снайперлар ўқларидан мина далаларида ҳалок бўлмоқда”, — деб ёзди Маск Х ижтимоий тармоғида.
Бизнесмен шу тариқа америкалик миллиардер Дэвид Сакснинг Вакиллар палатаси қарори ҳақидаги постига изоҳ ёзди. У эса “Украина учун қутқарув хусусиятига эга деб кенг таърифланаётган молиялаштирув тўғрисидаги янги қонун лойиҳаси авиация орқали қарши ҳужумнинг нақ ярмини қоплайди” деб ёзганди.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ Конгресси 20 апрель куни Украинага Россия музлатилган активлари берилишини, шунингдек, Киев ва бошқа иттифоқчиларга ҳарбий ёрдам тақдим этилишини кўзда тутувчи мажмуали қонун лойиҳасини маъқуллади.
Шарҳлар