УХХ Харков вилоятида танишув сайти орқали ёлланган “рус маълумотчиси” ушлангани ҳақида хабар берди

Фото: pravda.com.ua

Украина Хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура россиялик “таниши” орқали Москвага Харков вилоятидаги мудофаа кучлари тўғрисида маълумотларни узатган “рус маълумотчиси” ҳибсга олинганини эълон қилди.

“Тергов маълумотларига кўра, 2024-йил май ойида Харков яқинида жойлашган Дергачи шаҳрида яшовчи ишсиз фуқаро билан Россия Федерацияси фуқароси мессенжердаги танишув чати орқали боғланган”, — дейилади Бош прокуратура хабарида. 

У ўзини маҳаллий янгиликлар ҳақида ёзаётган журналист сифатида таништириб, гумонланувчидан Дергачида Украина ҳарбийлари ва техникаси жойлашганлиги ҳақидаги маълумотларни тўплаш ва унга етказишни сўраган.

Ҳуқуқ-тартибот идораларига кўра, у гумонланувчи ва Россия махсус хизматлари ўртасида “алоқачи” бўлган ва эркак томонидан олинган фотосуратлар Харковга ракета ва дрон ҳужумлари учун ишлатилган.

Гумонланувчига 8 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.