Украина Энергетика вазирлиги: Жорий ҳафтада ҳужумлар сабабли ЗАЭС икки марта “блэкаут” чегарасида қолди
Россия кучлари томонидан ишғол қилинган Запорожье атом электр станцияси жорий ҳафтада икки марта россиялик ҳарбийлари томонидан доимий ўққа тутилиши сабабли ўчирилиш арафасида қолди, дейди Украина энергетика вазири Герман Галушченко. Отишма натижасида ЗАЭСнинг электр узатиш линияларидан бири шикастланган, бироқ Галушченконинг шанба куни сўзларига кўра, энергетиклар унинг ишини тиклаган.
Вазирнинг аниқлик киритишича, бу Запорожье АЭСни Украинанинг ягона энергетика тизими билан боғлайдиган юқори вольтли ҳаво линияси.
“Станция яна иккита электр узатиш линияси орқали электр энергиясини қабул қилиши мумкин. Энергетикларга меҳнатлари учун миннатдорман”, — деб ёзади “Интерфакс-Украина” вазирнинг сўзларига таяниб.
Шу билан бирга, Галушченко станциядаги вазият ёмонлигича қолаётганини таъкидлайди: “Яна бир бор таъкидлайман, фақат АЭС устидан назорат Украинага қайтарилиши Европадаги энг йирик атом электр станциясининг хавфсиз ишлашини кафолатлаши мумкин”.
Шарҳлар