Украина Жанубий Кореядан 100 млн доллар миқдоридаги илк ёрдамни олди

фото: sendkorea.com

Украина Жанубий Кореядан 100 миллион доллар миқдоридаги ёрдамнинг биринчи траншини олди. Бу ҳақда Украина бош вазири Денис Шмигаль ўзининг Телеграм-каналида маълум қилган.

“Жанубий Кореядан 100 миллион АҚШ доллари олдик. Бу кореялик ҳамкорларимиз томонидан ижтимоий соҳани қўллаб-қувватлашга қаратилган биринчи бюджет ёрдамидир”, — деб ёзади у.

Унинг сўзларига кўра, Сеул билан ҳам 2,1 миллиард АҚШ долларигача маблағ жалб этиш имконини берувчи келишув имзоланган. Шмигаль тўловлар муддатига, шунингдек, улар қандай шаклда амалга оширилишига аниқлик киритмаган.

Аввалроқ Жанубий Корея ҳукумати Украинага қурол сотишдан бош тортган эди.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.