«Украиналиклар ғалаба қозонишига шубҳам йўқ»: Борис Жонсон Киевга ташриф билан келди

Борис Джонсон и Владимир Зеленский
Фото: twitter.com/BorisJohnson

Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Борис Жонсон 24 февраль куни, Россиянинг Украинага кенг кўламли босқинининг икки йиллиги муносабати билан Киевга ташрифини тасдиқлади.

У Украина президенти Владимир Зеленский билан тушган суратини эълон қилди ва қуйидагиларни ёзди:

“Путин босқинининг икки йиллиги муносабати билан мен Украинада бўлишдан шарафдаман. Мен ўзларининг чексиз жасорати билан украиналиклар Путин қўшинларини мағлуб этишлари ва уларни сиқиб чиқаришларига шубҳа қилмайман – агар уларга зарур бўлса ҳарбий, сиёсий ва иқтисодий ёрдам берамиз”, — деган Британия давлат арбоби.

Ундан ташқари Киевга Европанинг бошқа расмийлари, хусусан, Италия бош вазири Гиоргиа Мелони, Канада бош вазири Жастин Трюдо, Белгия бош вазири Александр де Кроо ва Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Леен ҳам ташриф буюрган.

Европа Комиссияси президенти ташриф суратларини Х ижтимоий тармоқғига жойлаштирган ва Украина билан “бирга бўлишга” ваъда берган. Унинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи Украина бутунлай озод бўлмагунча уни қўллаб-қувватлайди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.