Урушга сафарбар қилинганлар рафиқаларининг “Путь домой” ҳаракати иштирокчилари “бўш қозонлар юриши” акциясини ўтказишлари ҳақида эълон қилди
Урушга сафарбар қилинганларнинг рафиқалари ва яқинлари манфаатларини ҳимоя қилувчи “Путь домой” (“Уйга йўл”) гуруҳи фаоллари “Бўш қозонлар юриши” деб номланган акция ўтказилишини эълон қилди. Бироқ, анъанавий юриш ўрнига, акция хавфсизроқ форматда ўтказилади: келгуси шанба куни иштирокчилар ҳокимиятнинг ҳаракатларига қарши эътироз билдириш учун уйларининг балконларига чиқиб, бўш қозонларни тақиллатишни режалаштирмоқда.
Ташкилотчилар журналистларнинг тинч намойишларини ёритиш пайтида, хусусан, Александр боғидаги номаълум аскар қабрига гул қўйиш вақтида ҳибсга олингани билан боғлиқ аввалги ҳолатларни инобатга олган ҳолда шу усулни танлашган. Узоқ масофадан эшитиладиган қозонларни уриб, аёллар ўз овозларини кенг аудиторияга етказишга умид қилмоқда.
“Бу нафақат норозилигимизни билдириш, балки биз дуч келаётган олдимизда турган жиддий муаммоларни эслатишдир. Биз бундай акциялар барча масалаларни ҳал эта олмаслигини тушунамиз, лекин бу жамият ва ҳукуматнинг бизни эътиборсиз қолдириб бўлмаслигини англаб этиши учун муҳим қадамдир”, — дейди ҳаракат ўзининг Телеграм-каналидаги расмий хабарида.
Таъкидланишича, эълон қилинган акция апрель ҳазили эмас, дейди фаоллардан бири. «Бўш қозонлар юриши» тарихи 1857 йилга бориб тақаалади, ўшанда Нью-Йоркдаги тўқимачилик фабрикаси ишчилари ўз норозилигини билдириш учун ана шу усулдан фойдаланган.
Шарҳлар