Россияда Ўзбекистон фуқароларини террорчилик ташкилотига ёллаган шахс қўлга олинди
Россия Федерал хавфсизлик хизматининг Хабаровск ўлкаси бўйича бошқармаси Ўзбекистон фуқароларини террорчилик ташкилотига ёллашда гумонланиб, чет эл фуқароси қўлга олинганини маълум қилди, деб ёзади “Коммерсантъ”. Унга нисбатан Жиноят кодексининг террорчиликка кўмаклашиш моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди.
“Марказий Осиё мамлакатларидан бирининг террорчилик фаолиятига кўмаклашган фуқароси қўлга олинди. У Ўзбекистон Республикаси фуқароларини халқаро террорчилик ташкилоти фаолиятида тайёргарликдан ўтиш ва унда бевосита қатнашишга жалб қилган”, — дейилади ФХХ хабарида.
“АиФ” ёзишича, қўлга олинган шахс — Ўзбекистон фуқароси. У ёқилғи қуйиш шохобчасида ушланган ва тергов изоляторига жойлаштирилган.
Шарҳлар