Зеленский: Мен Трампга Украинада ядро қуроли бўлади, ёки у НАТОга аъзо бўлади, дедим

Заявление Зеленского об успехах на Юге исказили Украина РОсиия Юг исказили

Украина президенти Владимир Зеленский АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп билан суҳбатда Украинани ҳимоя қилиш учун НАТО аъзолигига муҳтож эканини ва Будапешт шартномаси кафолатлари ишламаётганини таъкидлаган. Бу ҳақда у Европа кенгаши йиғилиши якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтди, деб ёзади “Громадське”.

Зеленскийнинг сўзларига кўра, у Трамп билан Украинанинг НАТОга аъзолиги масаласини муҳокама қилган ва Будапешт меморандумига кўра, ядровий қуролдан воз кечиш эвазига Украинага ҳудудий яхлитлик ва суверенитетни ҳимоя қилиш ваъда қилинганини таъкидлаган. Лекин Россия билан бу ҳужжат ва бошқа келишувлар ишламайди.

“Ушбу йирик давлатлардан, ядровий давлатлардан қайси бири зарар кўрди? Ҳаммасими? Йўқ, фақат Украина. Ядро қуролини ким берди? Ҳаммами? Йўқ, фақат Украина. Бугун ким жанг қиляпти? Украина. Шунинг учун бизда шундай. Дональд Трамп билан суҳбатда мен унга: “Ечим қандай? Украина ё ядро қуролига эга бўлади – бу биз учун ҳимоя – ё бизда қандайдир иттифоққа аъзо бўлишимиз керак”. Бугун биз НАТОдан ташқари ҳеч қандай самарали иттифоқларни билмаймиз”, — деди Зеленский.

Украина президентининг сўзларига кўра, Украина ядро қуролини эмас, НАТОни танлайди.

“Шунинг учун биз ядро қуролини эмас, НАТОни танлаймиз. Бу ишда Дональд Трамп мени эшитганига ишонаман. У: “Сизда адолатли далиллар бор”, деб айтди, – деди Зеленский.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.