Зеленский Украинада сафарбарлик ёшини пасайтириш чақириқларига жавобан УҚКда одам эмас, қурол етишмаётганини билдирди
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг сўзларига кўра, айрим Европа етакчилари Украинада сафарбарлик ёшини пасайтириш тарафдори. Бироқ Украина ёшларни шунчаки ўлимга жўната олмайди, чунки Ғарбнинг ёрдами етарли эмас, дейди Зеленский Sky News телеканалига берган интервьюсида.
«Мен улар нимани хоҳлашларини сўрадим. Бизнинг аскарларимиз қуролсиз ўлишлари керакми? Мен ёш йигитларни сафарбар қилайми, лекин улар қаерга боришади? Қандай қурол билан? – дейди президент.
Унинг эслатишича, Украина бир йилдан кўпроқ вақт олдин Украина қуролли кучларининг 10 та бригадасини жиҳозлашни сўраган. Улардан Европа ва АҚШ фақат икки ярим бригадани жиҳозлашга муваффақ бўлган.
Улашиш:
Шарҳлар