Зеленский Россия армияси Харьков йўналишида олға силжиганини тан олди

Фото: Reuters

Украина президенти Владимир Зеленский Россия армияси Харьков йўналишида олға силжиганини тан олди. Унинг сўзларига кўра, Украина қуролли кучлари у ерда кескин мудофаа жангларини олиб бормоқда. Украина қуролли кучлари бош қўмондони Александр Сирский Харьков йўналишидаги “мураккаб вазият” ҳақида маълум қилди.

“Алоҳида эътибор Харьков вилоятига берилмоқда. Чегарага туташ ҳудудларимизнинг катта қисмида мудофаа жанглари, кескин жанглар олиб борилмоқда. Кулранг зонадан жанговар ҳаракатлар зонасига айланиб қолган қишлоқлар бор”, — деб ёзди Украина президенти ўз Телеграм-каналида.

12 май куни Россия Мудофаа вазирлиги “Север” гуруҳи бўлинмалари Харьков вилоятида тўртта аҳоли пунктини назорат остига олганини маълум қилганди. 11 май куни эса Россия идораси вилоятнинг бешта аҳоли пунктини қўлга киритганди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.