Яна 2 та футболчи U-23 Осиё кубоги финалида иштирок этмайди
ЎФА Қатар майдонларида ўтаётган U-23 Осиё кубогида барча легионерларни терма жамоага жалб этишга муваффақ бўлинган эди.
Хусусан, Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркиновнинг клублари билан асосий вазифага қадар — Олимпиада йўлланмасини қўлга киритиш бўйича келишувга эришилган.
Шу сабабли, ушбу икки футболчи ўз жамоалари таркибидаги навбатдаги муҳим ўйинларга тайёргарлик кўриш учун клублари сафига йўл олмоқда.
ЎФА ушбу тарихий вазифани қайд этишда футболчиларнинг терма жамоа ихтиёрига етиб келишида кўмаклашгани учун “Ланс” ва “Ал-Ваҳда” клубига миннатдорчилик билдирган.
Аввалроқ, Аббос Файзуллаев U-23 Осиё кубоги финалида иштирок этмаслиги хақида хабар берган эдик.
Ulashish:
Sharhlar