Фирибгар “сохта ҳавола” орқали фуқаронинг 3 ярим миллион пулилни ўғирлади

Фото: Киберхавфсизлик

Тошкент шаҳарда яшовчи 32 ёшли Х.Б. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 3.557.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Тошкент шаҳарда яшовчи А.А. содир этганлиги аниқланди.

A.A. интернет фойдаланувчиларига телеграм мессенжери орқали ёлғон эълонлар остида сохта дастур, ҳавола жўнатиб, бу эълонга ишонган жабрланувчи Х.Б. нинг банк карта маълумотларини қўлга киритган ва бу орқали унинг банк мобил иловасига иккинчи фойдаланувчи сифатида уланиб, унинг ҳисобидаги пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган банк картасига ўтказиб олган ҳамда ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан A.A.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Қонунга мувофиқ, Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “б” бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.