Эндиликда камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий ҳимоя битта, яъни Ижтимоий ҳимоя агентлиги тизимида бўлади

Фото: Президент матбуот хизмати

Эндиликда вилоят раҳбариятининг масъулиятини ошириш бўйича Фарғонада янги тизим бўлиши белгиланди.

Вилоят ҳокимининг ўзи ва ҳар бир ўринбосари, 19 та туман ва шаҳар ҳокими кунига камида 5 тадан тадбиркор ва хорижий инвесторни қабул қилиб, уларни муаммосини ҳал қилади.

Улар ҳар ҳафта телевидение, радио орқали аҳоли ва тадбиркорларга бўлаётган ўзгаришларни айтиб боради. Йил якунида уларнинг фаолияти сарҳисоб қилиниб, тегишли чора кўрилади. Вилоят кенгаши депутатлари ҳам комиссия тузиб, ҳар бир рақамни назоратга олиши муҳимлиги қайд этилди.

Президент Камбағалликни қисқартириш бўйича ҳам тизимни ўзгартириш зарурлигини таъкидлади.

Маҳалла еттилигида қандай ишлаш кераклиги бўйича тажриба тўпланди, уларга банк-молия инструментлари билан кўмаклашиш жорий қилинди. Шу билан бирга, тизим кенгайган сари янгича ёндашувга эҳтиёж сезилмоқда.

Эҳтиёжманд аҳоли даромад манбаи билан таъминланмаса, яна ижтимоий ёрдамга қайта-қайта мурожаат этиши кўрсатиб ўтилди.

Шу боис, энди камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий ҳимоя битта, яъни Ижтимоий ҳимоя агентлиги тизимида бўлади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.