Тошкентда “Лада” автосалони қайтадан очилди
Август охирида Тошкентнинг Қорасув-6 даҳасида Лада расмий салони очилди, дея хабар беради «Дарё» нашри “Podrobno.uz”га таянган ҳолда. Дилердан олинган маълумотларга кўра, модель линейкасидан аввалгидек “Лада Калина”, “Лада Приора” ва “Лада Гранта” автомобиллари ўрин олган. Айни пайтда салонда фақат “Лада Калина”ни харид қилиш мумкин, қолган иккита модель эса шу йилнинг октябрида сотувга чиқади.
Автосалон ходимининг таъкидлашича, барча моделлар янгиланган ва мукаммаллаштирилгандир. Автомобиллар нархи 14 минг доллардан 16 минг долларгача. Россия автосаноати ишлаб чиқара бошлаган янги “Лада Веста” автомобили эса ҳозирча Ўзбекистонга келтирилиши кутилмаяпти.
Нашрнинг эслатишича, Россия автомобиллари ўтган йил бошида Ўзбекистон бозоридан йўқолган эди. Расмий дилерлар маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан нарх бўйича рақобатга дош бера олмагач, автосалонлар бирин-кетин ёпилган.
Фотосурат: avtoaccent.ru
Шарҳлар