Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ШҲТ саммитида қатнашади

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ШҲТ саммитида қатнашади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2014 йил 11-12-сентябрь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг Душанбе шаҳрида бўладиган навбатдаги мажлисида иштирок этади, дея хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизматига таянган ҳолда.

ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари ташкилот фаолиятини янада такомиллаштириш истиқболларини, минтақавий хавфсизликни таъминлаш, иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни фаоллаштириш, транспорт-коммуникация соҳасидаги ҳамкорликка оид ҳамда ўзаро манфаатли бошқа масалаларни муҳокама қилади.

Қайд этиб ўтамиз, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) – бу 2001 йили Хитой, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон раҳбарлари томонидан асос солинган минтақавий халқаро ташкилот бўлиб, НАТОдан фарқли ўлароқ ҳарбий блок ҳисобланмайди.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.