Ўзбекистонлик бош ошпаз Гиннес рекордлар китобидан ўрин олиш ниятида
МДҲ да ўзбек таомларининг бош ошпази сифатида таниқли бўлган Ҳаким Ғаниев Минскда дунёдаги энг катта лағмонни тайёрламоқчи.
Лағмон тайёрлашга бир ярим центнер гўшт ва сабзавотлар ҳамда бир километр лағмон хамири сарфланади.
Ушбу пазандалик рекордини ўрнатиш маросими 18 октябрь куни “Манты-Понты” шарқий бистросида бўлиб ўтади.
Рекордни Гиннес китобига расмийлаштириш учун “Интеррекорд” рекордларни рўйхатга олиш халқаро агентлигининг экспертлари таклиф этилган, деб ёзади “Kazinform”.
Шунингдек, лағмонни тез тановул қилиш бўйича биринчи чемпионат ҳам ўтказилади.
Ҳаким Ғаниев – МДҲда ўзбек таомларининг бош ошпази сифатида таниқли инсон, Россиядаги кўпгина телекўрсатувларнинг бошловчиси. “Ҳаким Ғаниев билан шарқона базм” туркуми остида чиққан “Кабоблар”, “Палов”, “Ўзбек таомлари” китобларининг муаллифи, Ўзбекистон Ошпазлар уюшмасининг аъзоси. У Фарғонанинг Марғилон шаҳрида ўсиб улғайган, шу боис Фарғона таомларини ипидан-игнасигача билади.
Тандир, печ, ўчоқ қуриш ишларини, яъни пазандалик билан боғлиқ бўлган барча нарсаларни ўзининг асосий фаолияти деб билади.
Фотосурат: https://www.facebook.com/khakim.ganiev
Шарҳлар