Юрак ҳикоялари. Иккинчи ҳикоя. «Энди мен яшашни истайман…»
У қизалоғи, унинг касал юраги тўғрисида гапириб бераяпти, кўзидан эса ёш тўкилиб, юзидан аста-аста оқиб тушмоқда. Шодия қизалоғи унинг йиғисини эшитмасин ва кўз ёшини кўрмасин деб, Гуля аста-секин, овозини чиқармай йиғлашга ўрганган.
Шодия Ўлжабаева февралда уч ёшга тўлади. Гуля аяси шундай деб, «Худо хоҳласа» деб, қўшиб қўяди. Қизининг келажаги ҳақида гапирар экан, доим шу иборадан бошлайди. Чақалоқ муддатдан илгари, вазни атиги 1600 грамм бўлиб туғилди. Бир парча бахт… Устига-устак қизалоғига туғруқхонада шифокорлар «тетрада Фалло» – «кўк хасталик» деб аталувчи, француз шифокори Фалло аниқлаган, ўзида бирдан тўрт аномалияни мужассам этган юрак кассалиги ташҳисини қўйишди. Кичкинагина бир юракчада тўртта аномалия…
Туғма юрак хасталиклари ҳар бир минг янги туғилган бола бошига 6-8 маротаба учраб туради. Янги туғилган ва бир ёшгача бўлган болалар ўлимининг сабалари орасида улар биринчи ўринда туради. Хасталик қанча эртароқ аниқланса, шунчалик унинг вақтида ва муваффақиятли даволанишига умид бахш этади. Агар туғма юрак касаллиги вақтида операция қилинса, бола мутлақ соғлом бўлиб кетишига имконият туғилади.
Ҳали уч йил ўтмасдан Шодиянинг юрагидаги соғ юракда бўлмайдиган тешик 4 ммдан 10 ммгача кенгайиб кетди. Ҳаёти узилмаслик учун керак бўлган жарроҳликни қолдириб келишаётган эди – қизалоқ тез-ез касалликларга чалинар, анемия ва вазни камомадидан қийналар эди. Бунинг бари шундай ташҳис қўйилган болаларга хос. Лекин тиббий тақиқловлардан ташқари, бир ўзи болани боқаётган она бартараф қилишга имкони йўқ тўсиқ ҳам бор эди. Очиқ юракда жарроҳлик ўтказиш учун жуда қиммат бўлган оксигенатор – қон, сунъий қон айлантириш аппаратидан ўтаётган пайтида уни кислород билан таъминловчи мослама зарур. Пойтаҳтнинг Юнусобод мавзесида истиқомат қилувчи Гуля кўринишидан ўзи ҳам ҳали қизболага ўхшайди, лекин у қизини ёлғиз ўзи боқаётген она ва ҳаётда ёлғиз қолиб кетган аёл. Онаси ундан юз ўгирган, ҳатто неварасини ҳам тан олмайди ва ҳар қандай ёрдамдан бош тортган. Муштипар онага маҳалла ҳам ёрдам бермаган, чунки унинг пропискаси ҳам муаммоли эди. Бўш вақтида Гуля парда тикиб тирикчилик қилади. Лекин оғир касалга мубтало бўлган қизалоқ онасининг бўш вақти қанча ҳам бўлиши мумкин…
Ўзбекистонда болаларни операция қилиш ва даволаш бепул, лекин давлатимиз ҳали барча юрагини операция қилишга муҳтож болаларни оксигенаторлар билан таъминлаб беролмайди.
Шодия Олжабоеванинг омади югирган экан, унга оксигенатор «Сочная долина» савдо маркаси 2015 йилда ўтказган «Биргаликда ҳаётларни қутқарамиз!» акциясидан тушган пул маблағи хисобига олинди. Ноябрь ойида сотилган шарбатнинг ҳар бир қутисидан тушган пулнинг бир қисми оғир касалликга чалинган болаларнинг операцияларига ўтказилди. Акция 15 болакай учун маблағ йиғишга мувуффақ бўлди. Пул Тошкент педиатрия институтининг клиникаси хисоб рақамига ўтказилди ва у ерда мазкур операциялар ўтказилди. Шифокорлар ўз пациентларини улар туғилган кунидан ёки юрак хасталиги аниқланган кундан танийдилар, уларнинг оилавий аҳволинидан, ота-онасининг имкониятларидан ҳам хабардор бўлганлари учун ўзлиги кам таъминланган оилалардан операцияга ўта муҳтож бўлган 15-та болани тавсия этишди.
Гуля аяжон ойнани олдида яна йиғламоқда, лекин энди унинг юзида табассум. Кардиожарроҳ Дониёр Пирназаров айтишича, тўрт соатлик операция муваффақиятли ўтган ва энди Шодия соғайиб кетишига шубҳа йўқ. «Булар бахт кўз ёши, энди мен яшашни истайман…», дейди ва «Раҳмат, раҳмат, ҳамма ёрдам берганларга раҳмат…» деб, тўхтамай шивирлайди онажон.
Бу «Биргаликда ҳаётларни қутқарамиз!» акцияси доирасидаги ўн бешта «юрак» ҳикояларининг иккинчиси ва буларнинг давоми бўлади.
Юрак ҳикоялари. Биринчи ҳикоя. «Мен бор жойда – доим қуёш чарақлайди…»
(фаол линк)
Шарҳлар