Халқ таълими вазирлиги таҳририятнинг Kundalik тизими ҳақидаги сўровига жавоб бермади

Халқ таълими вазирлиги таҳририятнинг Kundalik тизими ҳақидаги сўровига жавоб бермади

Ўтган йил сентябрь ойида “Не молчи” телеграм-канали мактаб ўқувчиларининг Kundalik тизимидаги шахсий маълумотлари барча фойдаланувчилар учун очиқ эканига эътибор қаратганди. Хабарда мактаб педагоглари барча мактаб ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари ҳақидаги маълумотларни тизимга киритишлари мажбурий экани, рўйхатдан ўтмасликнинг эса иложи йўқлиги қайд этилганди.

Anhor.uz таҳририяти қатор саволлар билан Халқ таълими вазирлигига мурожаат қилди, аммо уларга жавоб ололмади. Хусусан:

1. Kundalik таълим ахборот тизимини амалга ошириш учун Kundalik компанияси қандай асосларда танланган? Тендер ўтказилганми, агар ўтказилган бўлса, унда тендерда яна ким ва қачон қатнашган?
2. Kundalik компанияси Kundalik таълим ахборот тизимидаги шахсий маълумотларни қандай ҳимоя қилади?
 
Яқинда Kundalik фойдаланувчиларининг сони 200 минг кишидан ошгани маълум бўлди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.