Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги таҳририят сўровларига жавоб бермаяпти

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги таҳририят сўровларига жавоб бермаяпти

Айни пайтда Соғлиқни сақлаш вазирлиги барча томонлардан катта юкламага эга эканини тушунамиз. Шунга қарамасдан, Ўзбекистон қонунчилиги давлат органларига ОАВ сўровларига етти кун давомида жавоб бериш мажбуриятини юклайди. Биз ҳам таҳририят сифатида кучайтирилган режимда ишлаяпмиз ва ўқувчиларимизга ахборот етказишга уриняпмиз. Афсуски, баъзида қандайдир бир ахборотга эга эмасмиз.

25 март куни таҳририят ССВга Ўзбекистоннинг давлат тиббиёт муассасаларида ўпкани сунъий вентиляция қилиш (ЎСВ) аппаратлари сони ҳақида сўров юборганди. Шунингдек бизни давлат тиббиёт муассасаларидаги бронхоскоплар, беморларни кузатиш учун мўлжалланган мониторлар ҳамда республика бўйлаб реаниматологлар сони қизиқтиради.
 
Ўзбекистон Президенти 500 та ЎСВ аппаратини харид қилишни топширди. Бугун коронавирусга чалинган бир нечта бемор аппаратларга улангани маълум бўлди. Айни пайида уларнинг реал сони нечта?

Таҳририятнинг 20 мартдаги яна бир сўрови ҳам жавобсиз қолди. Сўров болалар онкологиясига тааллуқли эди. Саволларимиз билан қуйида танишишингиз мумкин.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.