Жуда қисқа муддатда қуриб битказилиб, Мустақиллик Куни арафасида фойдаланишга топширилган Нурафшон кўчасидаги автомобиль йўлида ёриқлар ва ўпирилишлар пайдо бўла бошлади.
2014 йил 8 октябрь куни Тошкент шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)га аъзо-давлатлар бош прокурорларининг навбатдаги ўн иккинчи мажлиси бўлиб ўтади.
Ўзбекистон махсус хизмати Покистон ва Афғонистон чегара ҳудудларида жангариларни ёллаш ва тайёрлаш ишлари фаоллашиши муносабати билан аксилтеррорчилик чораларини кучайтирмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов жойларда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, бунёдкорлик ишлари билан танишиш мақсадида 6 октябрь куни Андижон вилоятига ташриф буюрди.
Олий лиганинг 19 ва 21-турларидан ўрин олган "Сўғдиёна" – "Навбаҳор" ҳамда "Сўғдиёна" – "Металлург" учрашувларида қайд этилган 5:4 ҳисоби кўпчиликни ажаблантириш билан бир қаторда эътироз ва гумонларга сабаб бўлди...
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши сентябрь ойи охиридаги мажлисида икки янги кўча, бир майдон ва бир қатор тор- ҳамда берккўчаларнинг номларини тасдиқлади.
Ушбу лойиҳа туризм индустриясида кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, бутунжаҳон бирлашмаси орасида “Буюк ипак йўли” брендини тараққий эттириш соҳасида томонлар ҳамкорлигини йўлга қўйишни назарда тутади.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: