18.07.2024
Дунё янгиликлари
Бугун Бишкекнинг Ленин туман суди 11 журналистга нисбатан ишни кўриб чиқишни давом эттирди. Унда экспертлар сўроққа тутилди. Йиғилишда Адлия вазирлиги ҳузуридаги суд-экспертиза хизмати эксперти Улан Сатпаев Temirov Live ва “Айт, айт десе” каналларида эълон қилинган “Креслоларда 30 йилдан бери ўтирган мансабдорларга заррача ҳурматим йўқ” ва “эркинлик учун курашиш” каби жумлалар оммавий тартибсизликларга чақириқларни ўз ичига олишини билдирган. Шунингдек, эксперт мамлакат раҳбариятига нисбатан салбий баёнотлар оғзаки ҳақорат сифатида баҳоланишини айтган. Сатпаевнинг сўзларига кўра, экспертлар 16 та видеони ўрганиб чиққан, улардан фақат биттасида оммавий тартибсизликларга чақириқ белгилари топилган. Ўз навбатида, журналистларнинг адвокатлари экспертларнинг хулосасига қўшилмаслигини маълум қилган. Улар “Эркинлик учун курашиш” ибораси “Манас” достонида ҳам учрашини ва оммавий тартибсизликларга даъват эмаслигини таъкидлаган. 16 январь куни Temirov Live каналининг амалдаги ва собиқ 11 нафар ходими қўлга олинганди. Улардан тўққиз нафари “тартибсизликларга чақириш”да, лойиҳа раҳбари Махабат Тажибек қизи ва журналист Актилек Капаров эса бу чақириқларни “ташкил этишда” айбланган. Ишдаги барча айбланувчилар айбловларга рози эмас.
Бугун Бишкекнинг Ленин туман суди 11 журналистга нисбатан ишни кўриб чиқишни давом эттирди. Унда экспертлар сўроққа тутилди. Йиғилишда Адлия вазирлиги...
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: