Карантин жорий этилган 2020 йилда депутатларнинг хизмат квартираларини таъмирлашга 1,2 млрд сўм сарфланган
2020 йилда депутатларнинг хизмат квартираларини таъмирлашга 1,2 млрд сўм сарфланган. 696 млн сўмлик биринчи шартнома 27 апрель санаси билан, 550 млн сўмлик иккинчи шартнома эса 28 апрель санаси билан тузилган.
Хусусан, биринчи шартномада Тошкентнинг Яшнабод туманида жойлашган тўртта квартира, Миробод туманида жойлашган 21 та квартира ҳақида сўз боради. Таъмирлаш ишларини якунлаш 2020 йил 15 майга режалаштирилган.
Таъмирлаш ишлари билан Sarvar Komila Sifat Qurilish МЧЖ шуғулланган. Юридик шахслар реестрига кўра ушбу компаниянинг асосий фаолият тури – бошқа пардоз ишлари. Устав жамғармаси – 463 млн сўм, муассис – Каримов Бекзод Теоманович (100%).
Иккинчи шартномада квартиралар сони кўрсатилмаган, бироқ улар Тошкентнинг Шайхонтоҳур, Олмазор, Юнусобод, Учтепа, Мирзо Улуғбек ва Чилонзор туманларида жойлашгани қайд этилади. Ишларнинг якунланиши 2020 йил 20 май санасига режалаштирилган.
Таъмирлаш ишлари билан Buyuk Quruvchi корхонаси шуғулланган. Уорхона Тошкент вилоятида рўйхатга олинган, асосий фаолият тури – тураржойлар қурилиши. Устав жамғармаси – 6 млн сўм, муассис – Расулбеков Равшан Шухратбекович.
Лойиҳа қарорига кўра, ушбу квартирадарда шифтлар ва деворларни бўяш, металл эшиклар, эшик ва дераза блокларини ўрнатиш, полларни линолеум билан қоплаш, деворларни керамик плита билан қоплаш, сантехника ва электр монтаж ишлари ва ҳоказоларни амалга ошириш кўзда тутилган.
Шарҳлар