G-20 Саммити: сув – сойга, пул – бойга…
2019 йилнинг 28-29 июнь кунлари Японияда G-20 Саммити ўз ишини якунлади. Бу воқеа Ўзбекистон иқтисодиётига қандай таъсир кўрсатиши мумкинлиги ҳақида иқтисодчи Абдулла Абуқодиров мулоҳаза юритмоқда.
Саммит қайда-ю, Ўзбекистон қайда, янгилик ҳам «қариган», деб ўйлашингиз мумкин, алабатта. Лекин саммит натижалари ривожланаётган давлатларнинг истиқболига, уларнинг иқтисодий ҳолати қандайлигидан қатъи назар бугун ва узоқ муддатга таъсир кўрсатади.
Ривожланаётган давлатлар учун Саммит натижалари шундаки, қатнашчи давлатлар ўзаро музокараларда, улар икки томонлама ёки кўп томонлама бўладими, Саммит қарорларидан келиб чиқиб, олиб борадилар. Лекин бу, катта йигирмалик (G-20) давлатларининг ўзлари эълон қилинган шиорлар ва баёнотномаларига риоя қиладилар дегани эмас. Ростини айтсак, буларнинг ҳаммаси улардан ташқарида қолган мамлакатлар учун.
Шу сабабдан Саммит натижалари бизларга қай тарзда таъсир этишини билиб қўйган яхши.
«Балиқ совға қилиш» сиёсати
Глобал молия номутаносибликлар катталашиб бормоқда. Бошқа сўз билан айтганда бой мамлакатлар янада бой бўлмоқда, ривожланаётганлари эса нисбатан камбағаллашмоқда.
Шу туфайли, «G20 – кучли барқарор, мувозанатли ва кенг қамровли ўсиш мақсадларига эришиш учун ҳаддан ташқари мувозанатни йўқотиш ва хавфларни камайтириш учун мамлакатнинг муайан шартларига мослаштирилган эҳтиёткорона тузилган макроиқтисодий ва таркибий сиёсат зарур», деб таъкидланди.
Бу аҳоли жон бошига энг кам даромад тўғри келадиган даромадли мамлакатлар ривожланишини қўллаб-қувватланилишини англатади. Бироқ, бу қандай қўллаб-қувватлаш бўлади? Балиқни совға қилиш ва балиқни овлашни ўргатиб, овчилик анжомлари билан таъминлаш – ёрдамга бўлган икки турли ёндашув.
Хозирча иқтисодий ислоҳотлар, халқаро қарз олиш молия бозорига кириш, солиқ тизимини ислоҳ қилиш бўйича берилган барча тавсияларни Ўзбекистон томонидан ўзига хос йўсинда, зидликлар билан, катта салбий оқибатлар билан бажарилмоқда. Барча ёрдам «балиқ совға қилиш» сиёсати доирасида кўрсатилмоқда.
Халқаро валюта жамғармаси кўрсатмалари асосида амалга оширилган солиқ ислоҳоти, амалда, солиқларни оғирлаштирди, ва, бунинг натижасида назорат қилиб бўлмайдиган нарҳғнаво ошишига олиб келди (айниқса қувват манбаларини, ташувчиларини), таклиф этилган катта саноат корхоналарини бошқарувини либераллаштириш экспорт хажмида хомашё ошишига олиб келди (хусусан, газ, электр қуввати, қишлоқ хўжалиги, чарм саноати соҳаларини махсулоти).
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспортини либераллаштириш, масалан, ушбу маҳсулотларни қайта ишлашни раҳбатлантириш орқали ўз ишлаб чиқариш кучларини ривожлантиришнинг иқтисодий жиҳатдан самарадорлиги устидан ҳукмронлик қилиши давом этмоқда.
Донор мамлакатлар экспертлари томонидан таклиф этилаётган экспорт ва импортни тартибга солувчи тариф ва нотариф сиёсатини қисман ўзгартишлари савдо тўлов баланси номутаносиблигини салбий ўсишини давом эттирмоқда.
Ўзбекистоннинг демографик хусусиятлари
Аҳолининг кексайиши G20 ҳамма аъзолари учун муаммо ва имкониятлар туғдирмоқда, ва бу ўзгаришлар солиқ, пул-кредит, меҳнат бозорини ва бошқа тизимли сиёсатларини қамраб олувчи сиёсий ҳаракат ва ечимларлар талаб қилади.
Демак, аҳолининг механик миграцияси муаммоларини ҳал қилишнинг анъанавий каписталистик усуллари – кўчиб кетишни чеклаш, нисбатан бир халкларни мажбурий аралаштири, пенсия ёшини кўтариш, пенсия жамғармасини ҳисоблаш усулларини ўзгартиш, пенсия ёшидаги одамларни ишлаш имкониятларини мажбурий квоталашни кучайтириш оғирликни давлат елкасидан оила ва тадбиркорлар бўйнига ўтказиш йўсинида давом этаверади.
Ўзбекистон учун демография доим алоҳида масала. Бугун меҳнатга лаёқатли иш кучини кўпайишидан келиб чиқадиган муаммолар янги иш ўринларни яратиш ҳисобига эмас, балки ортиқча иш кучини экспорт қилиш йўли билан ечилмоқда. У эса, андиша билан айтганда, G-19 мамлакаталари билан «ўзгача» муносабатларга эга бўлган Россияга экспорт қилиниётгани ҳаммамизга маълум. РФ нисбатан кўрсатилган ҳар қандай босим, Россиянинг ҳар қандай сиёсий, иқтисодий ҳолатининг салбий томонга ўзгариши бевосита Ўзбекистонга ҳам салбий таъсир кўрсатиши аниқ, чунки ҳамма нарсадан катъи назар Россия Ўзбекистоннинг энг муҳим ташқи иқтисодлий ва харбий-мудофаа шериги бўлиб қолмоқда.
Пул олмоқчи бўлсангиз – мажбуриятларни ҳам олинг
Энди ривожланаётган давлатлар пулларни донорлар кўрсатмаларига мувофиқ оладилар. Энди донорлар ривожланишнинг устивор йўналишларини аниқлаб берадилар. Пул хоҳласангиз у билан боғлиқ мажбуриятларни олинг ва уларни бажаринг. «Қарздорларнинг шаффофлигини ошириш ва унинг мақбуллигини таъминлаш учун, ҳам кредиторлар ҳам расмий, ҳам хусусий қарз олувчилар томонидан биргаликдаги саъи-ҳаракатларнинг аҳамиятни яна бир бор таъкидлаймиз. Биз ХВФ ва ХТТБ қарздорлани қарздорлик ҳисоби, мониторинг ва ҳисобот бериш, қарзни бошқариш, давлат молиясини бошқариш ва маҳаллий ресурсларни сафарбар қилиш, жумладан уларнинг кўп томонлама ёндашуви доирасида ҳам карз олувчиларнинг салоҳиятини мустаҳкамлашга қаратилган ҳаракатларини давом эттиришга даъват қиламиз».
Бу бизлар учун фақат бир нарсани англатади: агар бизлар G-20 мамлакатларининг меҳнат ва сиёсий вазнларни дунё миқёсида тақсимланишида Ўзбекистонга берилган ролини тан олсак бизни қўлаб-қувватлашади. Агар бизлар минтақавий кооперацияга, Марказий Осиё минтақасида етакчиликка интиладиган бўлсак бизларни тўғрилаб қўйишга, ҳатто тўхтатиб қўйишга ҳаракат қиладилар. Пул билан қизиқтириб кредит бўйинтуруқини осиб қўядилар.
Коррупция ҳақида
Барча мамлакатлар, банклар, ҳар бир шахснинг молиявий оқимлари ҳақида, шу жумладан жосус ИТ технологиялар ёрдамида, тўлиқ ва батафсил маълумотларга эга бўлиб, қарз берувчи G-20 мамлакатлари қарз олувчи мамлакатларнинг амалдорлари ва йириқ тадбиркорларини қўлларида ушлаб турадилар. «G-20 давлатлари ФАТФ (пул ювишга қарши молиявий тадбирлар ишлаб чиқиш гуруҳи – Financial Action Task Force on Money Laundering — FATF) доирасида коррупцияга қарши кураш мавзусини янада ривожлантиришга ҳаракат қиладилар». ФАТФ пул ювиш, терроризмни молиялаштириш ва уни тарқатиш, коррупцияга ва терроризмга қарши кураш бўйича глобал стандартларни белгилайди. Ҳеч ким бу стандартлар, биринчи навбатда, ХВФ ва ХТТБ томонидан ўзаро ҳамкорлик ва кредитлар бериш тамоийилларига унчалик риоя қилмайдиган раҳбарларга қарши қўлланилишидан шубҳа қилиши керак эмас, улар эса, ўз навбатида сизнинг дунёда тутган ўрнингизни кўрсатиб туришади, ва ундан узоқроққа силжимаслигингиз тўғрисида ғамҳурлик қиладилар.
Якунида нима?
Ривожланган мамлакатлар анъанавий ХВФ, ХТТБ ва ИҲРТ каби таъсир институтларини қўллашни давом эттиришни хоҳлайдилар. Бироқ, G-20 Саммитининг натижасида юқорида кўрсатилган институтлар барқарор молиялаштиришга эришдилар, биринчи навбатда ўзларининг фаолиятини, бошқа сўз билан айтганда ўзларининг келажагини таъминлашда, чунки улар энг улкан ва ҳамма ҳавас қиладиган иш берувчилар ва уларнинг етакчилари ўзлари учун ҳамма нарсани муҳайо қилишга қодир. Бироқ, байрам кимнларнинг ҳисобидан?
«Биз квоталар ва тегишли ресурсларга асосланган кучли Халқаро валюта Фонди (ХВФ) билан молиявий хавфсизликнинг глобал системасини янада ривожлантиришга бўлган лаёқатимизни тасдиқлаймиз. Биз илгаригидек 2019 йилнинг йиллик йиғилишларидан кечиктирмай квоталарни 15-чи умумий кўриб чиқилишини тугатиш тарафдорларимиз ва ХВФ бошқарув ислоҳотини ва ХВФ ресурслари устида олиб борилаётган ишларини устивор масала сифатида тезлатишга чақирамиз».
Ҳулоса: G-20 саммити – шу ташкилотга аъзо бўлганларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш институти. Агар кимдадир буларнинг ҳаммаси ривожланаётган давлатлар учун яхши деган фикр пайдо бўлса асрлар давомида сайқал топган «Сув – сойга, пул – бойга» деган ўзбек халқининг нақлини эсда тутсин.
Абдулла Абдукадиров
Шарҳлар