Мулла Барадар Тошкентда
Толибларнинг Тошкентга ташрифи ҳақидага хабар «Qoshni mahalla» телеграм канали орқали тарқалди. Тошкент вақти билан соат 16.00 ҳолати бўйича Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигидан хабар ҳамон олинмаган эди.
Шунга қарамасдан, «Qoshni mahalla» телеграм канали биз қуйида тақдим этаётган суратларни чоп этди.
Бу биринчи учрашув эмас
Бу толиблар ва Ўзбекистон раҳбариятининг тўғридан-тўғри биринчи учрашуви эмас. Хусусан, шу йилнинг 3 март куни ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Афғонистон бўйича махсус вакил Исматулла Иргашев Қатарда мулла Абдул Ғани Бардар билан икки томонлама учрашувни ўтказганди. Қайд этиб ўтамиз мулла Бардар февраль ойи якунида толибларнинг Дохадаги ваколатхонасига раҳбар этиб тайинланган. Ўшанда толиблар Ўзбекистон томони Афғонистонда тинчликни тартибга солиш масалаларини ҳам, икки мамлакатнинг иқтисодий ҳамкорлик масалаларини ҳам муҳокама қилишгани ҳақида хабар берганди.
Бу кўпчилик журналистларда қизиқиш уйғотди. Ўзбекистон дипломатия раҳбари ва Афғонистон қуролли мухолифоти етакчиларидан бири ўртасида иқтисодий масалаларнинг муҳокама қилиниши Қобулда ҳукумат томонидан эътирозларни келтириб чиқариши керак эди. Бироқ бунинг ўрнига 5 март куни Афғонистоннинг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Ҳамдулла Моҳиб Тошкентга ташриф буюрди ва ўзининг ўзбекистонлик ҳамкасби Виктор Махмудов ва Абдулазиз Комилов билан дўстона музокараларни ўтказди.
Матбуот ва экспертларнинг фикрлари
Anhor.uz нашрининг қобуллик манбалари буни Ашраф Ғани ҳукуматининг заифлиги билан изоҳламоқда. Афғонистонда бартараф этиш борасида турли мамлакатлар ҳукумат иштирокисиз мухолифотнинг ўзи билан келишиб олмоқда. Расмий Қобул бунга эътироз билдиришга уринганди, лекин бу унчалик иш бермаяпти. Энди Ашраф Ғани ўйинга бошқача усулда қайтишга уриняпти, яъни ранжиганини кўрсатмасдан, ушбу мамлакатларнинг расмий тузилмалари билан ўз алоқаларидан иложи борича фаолроқ фойдаланишга ҳаракат қилаётир. Бу Ўзбекистон мисолида ўз аксини топди.
Замонавий Афғонистонни ўрганиш маркази (ЗАЎМ)нинг фикрича, “Ашраф Ғани ўз ўйинини олиб бормоқда, у толиблар билан тинчликка қачон эришилиши номаълумлиги ва президентлик сайловлари эса жуда тез орада ўтказилишидан келиб чиқмоқда. Ўзбек дипломатларининг толиблар билан учрашувлари ҳам ҳозир унинг учун катта аҳамиятга эга эмас. Ҳозир унинг учун Катта Жирғанинг сайловолди лойиҳаси муҳим, у унга жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Унинг яна президентлик курсисида қолиш имкониятлари анча юқори”.
Толибларнинг биринчи рақамли вазифаси – бу президентлик сайловларини иложи борича қонунийликдан маҳрум қилиш. Ва бунда ўзининг халқаро майдонда, шу жумладан Ўзбекистондаги музокаралар туфайли ҳам, тан олинишига эришиш. Бугунги воқеалар бўйича DW даги ҳамкасбларимизнинг фикри қуйидагича: “Тинчликпарварлик сафсатаси остида иккала томон учун ҳам ёқимли жараён юз бермоқда. Ўзбекистон ўзининг минтақадаги мавқейини оширяпти ва халқаро сиёсий кучларнинг эътиборини тортяпти. “Толибон” учун бу халқаро эътирофга эришиш бўйича катта кампаниянинг навбатдаги босқичи. Сўз айнан шу ҳақда бормоқда, чунки Афғонистонда яқин келажакда мустаҳкам тинчлик ҳукм суришининг ишонарли аломатлари йўқ. Томонларнинг ҳаммаси буни тушунади. АҚШ ўз қўшинларини у ердан олиб чиқиши ёки чиқмаслигидан қатъи назар, бу Ўзбекистонга ҳам, Россияга ҳам, АҚШга ҳам, бошқа иштирокчиларга ҳам тааллуқли”.
Худди шу дақиқаларда Қобулнинг «TOLO» телеканали қуйидагиларни маълум қилди: “Толибларнинг Тошкентга ташрифи, улар охирги вақтда Қобулда содир этган энг катта терактдан бир сутка ўтганидан сўнг юз бермоқда. Унда камида 14 киши ҳалок бўлди, яна 145 нафари яраланди, шу жумладан аёллар ва болалар ҳам”.
Барадар Дохадаги музокараларда йўқ эди
Ўзининг июль ойидаги ҳисоботларида anhor.uz нашри афғонлараро тинчлик музокаралари Ослода бўлиб ўтишини кўрсатганди. “Осло – учрашув ўтказилиши мумкин бўлган жойлардан бири. Лекин Ўзбекистон ва Индонезия мамлакатлари ҳам [шундай учрашувларни ўтказишга] тайёрликни намоён этишди”, – деганди ўшанда Афғонистон ТИВ матбуот котиби Сибғатуллоҳ Аҳмадий anhor.uz манбаларига.
Музокаралар бориши билан таниш ўша манбалар Қатарда толиблар билан тинч музокараларнинг энг юқори мартабали иштирокчиси Мулла Барадар исёнчи гуруҳнинг бир нечта аъзоси ҳамроҳлигида Ўзбекистонга кетганини маълум қилганди. У ерда у Самарқандда бўлиб ўтадиган афғон тинчлик жараёни бўйича учрашувда қатнашиши тахмин қилинганди. Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати бу борада ҳеч қандай изоҳларни бермаяпти. ТИВ сайтида ҳам шарҳлар йўқ.
«Мулла Барадар Охундга тўхталадиган бўлсак, у Дохада музокараларда кўринмаяпти, ҳолбуки куни кечагина у ерда ҳамкасблари билан бор эди. Афғонистон ичидаги музокаралар масаласи Ўзбекистонда пайшанба куни кўтарилиши эҳтимоли бор»,- дейди толибларнинг собиқ командири Саид Акбар Оға». Бу ҳақда «TOLO» хабарида сўз боради.
«Ушбу воқеа мамлакат ичидаги ва унинг ташқарисидаги жараёнга жалб этилган барча томонлар билан муҳокамалар ва консультациялар сериясидан кейин афғон ҳукумати ўтган ойда 15 нафар аъзо таркибидаги Тинч музокараларни шакллантиришни тасдиқлаган пайтда юз берди.
Биз ўқлар ёмғири буткул тўхташига ва тинч музокаралар бошланишига олиб келадиган деталлар ва механизмлар ҳақида эълон қилиш Тошкентда ҳаддан ташқари кўп вақтни олмайди, деб умид қиламиз”, – дея қайд этди собиқ Олий тинчлик кенгашининг собиқ аъзоси (Тинчлик вазирлиги қилиб қайта ташкил қилинди) Асадулла Заерий.
Шу ерда учрашгунча,
Юрий Черногаев
Шарҳлар