Оддий фуқаро назари: Коалиция қўшинлари олиб чиқилганидан кейин Афғонистон билан ўзаро муносабатларнинг истиқболлари ҳақида
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов томонидан америкалик телебошловчи Деннис Уолига билдирилган позициялар ва изоҳлар Афғонистоннинг қўшни мамлакатлар билан ўзаро муносабатларини қуришга бўлган асосий сиёсий йўналишини аниқ акс эттиради.
Афғонистондаги сиёсий бошқарув тизимининг моҳиятини тушуниш учун, энг аввало, бу мамлакатда қабилалар ўзининг нисбатан автоном ва барқарор такрор ишлаб чиқарувчи иқтисодиётига эга универсал ижтимоий ташкилот эканини тушуниш зарур. Бир социум аъзолари ўртасида юзлаб йиллар давомида қариндошчилик-қабила алоқалари асосида шаклланган алоҳида муносабатларга Афғонистонда “қавм” дейишади. Қавмнинг ўз шаклланган бошқарув тизими, мақсадларга бўйсуниш, одамларни бошқариш, иқтисодиётни юритиш ва ўз манфаатларини ҳимоя қилиш (шу жумладан қурол билан ҳам) тизими мавжуд. Ушбу бошқарув тизими қанчалик самарали бўлса, жанговар қисмларнинг шаклланиши ва уларнинг қурол билан таъминланиши имконияти шунча кўп бўлади, қавм шунчалик кўп сонли ва унинг мамлакатдаги таъсири катта бўлади.
Бунга яна бир муҳим нарса – миллат ҳам қўшилади. Афғон халқи қуйидаги этник гуруҳлардан иборат: пуштунлар (энг кўп сонли халқ), тожиклар, ҳазорийлар, ўзбеклар, туркманлар, белужлар, пошойилар, нуристонликлар, аймоқлар, араблар, қирғизлар, қизилбошлар, гужарлар, брагулар ва бошқалар (камайиш тартибида санаб ўтилди).
Афғонистонда ҳар қандай этник гуруҳ мамлакатнинг турли ҳудудларида жойлашган бир нечта қавм билан тақдим этилгани тушунарли, улар кўп асрлик тарихий ҳодисалар сабабли бошқа этник гуруҳларнинг бошқа қавмлари билан қўшни бўлиб қолган. Қабилаларнинг бундай мураккаб мозаикаси бир жойда яшайдиган турли қавмларнинг манфаатларини белгилаш ва кафолатлашда алоҳида қийинчиликни туғдиради. Шунга қарамасдан, асосий нарсада, яъни асосий ишлаб чиқариш воситаси ҳисобланган ер участкалари ва сувга бўлган ҳуқуқларни ўрнатишда ва уларга амал қилишда улар ўзаро ҳамкорлик қилиши ва умумий розилик бўйича муҳим иқтисодий ва ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиши керак.
Афғонистон сиёсий ва иқтисодий ҳаётининг учинчи омили – дин. Афғонларнинг 80% га яқини (алоҳида ҳисоб-китобларга кўра 90% гачаси) мусулмон суннийлардан иборат, бироқ мусулмон шиитлар ҳам бор (масалан, қизилбошлар, тожиклар) . Турли ҳисоб-китобларга кўра, аҳолининг 7-18% шиит исломига эътиқод қилади.
Иқтсиодиёт борасида мамлакатда, сув танқислиги ва даврий қурғоқчиликлар билан боғлиқ жиддийроқ муаммоларга қарамасдан, Ўзбекистондан қолишмайдиган салоҳиятга эга. Аҳоли сон бошига ЯИМ (унинг йиллик ҳажми 80 млрд АҚШ долларидан ортиқ бўлгани ҳолда) 2000 АҚШ долларидан ошади. Таққослаш учун: Ўзбекистонда аҳоли сон бошига ЯИМ 1700 АҚШ долларини, умуман ЯИМ миқдори эса 57,7 млрд АҚШ долларини ташкил қилади.
Ушбу ҳаммага маълум фактларни ташқи ишлар вазирининг Афғонистондаги низони қурол билан ҳал қилиб бўлмайди, деган сўзларини тасдиқлаш учун келтирдим. Афғонистондаги деярли ҳар бир қавм мамлакатнинг борилиши қийин бўлган, яшаш учун унчалик мослаштирилмаган ҳудудларида нисбатан ёки тўлиқ автоном ҳаёт кечиришга жуда яхши мослашган бўлиб, топқирлик, жасурлик ва ҳарбий маҳорат билан қаттиқ қуролли қаршилик кўрсатган ҳолда, кўплаб ойлар мобайнида узоқ муддатли қамалга ҳам чидаши мумкин.
Мамлакатнинг асосий аҳолиси ҳамон қишлоқ жойларида яшайди. Мамлакатда тўртта катта шаҳар мавжуд: Қобул (аҳолисининг сони 4,2 млн), Ҳирот (0,55 млн киши), Қандаҳор ва Мозори Шариф (қарийб 0,5 млн кишидан). Қолган шаҳарларда аҳоли кам сонли бўлиб, қишлоқ ва шаҳар ўртасида товар айирбошлаш пункти ҳисобланади. Бундай аҳоли дисперсиясида бирор-бир ҳарбий куч бутун мамлакатда вазиятни тўлиқ бошқариш (назорат қилиш)га даъвогар бўлиши жуда қийин. Мана шунинг учун ҳам, ҳатто энг “муваффақиятли йилларда” ҳам АҚШ бошчилигидаги коалиция кучлари, қишлоқ жойларида, айниқса, мамлакат жануби ва жануби-шарқида ҳеч қандай таъсирни ўтказа олмасдан, фақат йирик шаҳарларни назорат қилди, холос.
Вазирнинг иккинчи жуда муҳим тезиси: ҳалқаро ҳамжамият Афғонистондан ҳарбий кучларнинг тезроқ чиқиб кетишига кўмаклашиши ва Афғонистоннинг барча сиёсий кучларига шариат элементларига эга дунёвий, демократик давлатни шакллантириш бўйича асосий ғоялар атрофида бирлашишга ёрдам бериши зарур. Бу ерда бир нарсани тушуниш жуда муҳим, бизлар – Афғонистонга қўшни бўлган мамлакатлар, ҳатто “коммунизм қурувчисининг кодекси” ғам христианликнинг асосий қоидаларидан келиб чиққан ҳолда тузилганини эсда тутган ҳолда, дунёвийлик ва шариатнинг асосий нормаларини қарама-қарши қўйишда фитна-иғволарга йўл қўймаслигимиз керак. Ахир шариат қоидаларининг аксарияти инсон ҳуқуқларига, тайинланиш/сайланиш тартиби аниқ бўлинган унинг мулкий мустақиллигига, ижро ва суд ҳокимиятининг масъулиятига амал қилинишига йўналтирилган.
Учинчи муҳим жиҳат. Толибон ҳаракати етакчиларининг: “Биз ҳудудимиз чет эл ҳарбий кучлари томонидан оккупация қилинишини хоҳламаймиз. Биз аёллар, қизлар ва ҳоказоларнинг ҳуқуқларини кафолатлашни хоҳлаймиз. Аёллар таълим, тиббиёт ва бошқа соҳаларда ишлаши мумкин. Биз қўшни мамлакатлар билан дўстона муносабатларни йўлга қўйишни истаймиз” – деб айтган тезисига таянган ҳолда, Комилов бундай йўналишда Толибон ҳаракати Ўзбекистон аҳолиси ва унинг сиёсий тузуми учун хавф туғдирмаслигини айтади. Бу биз учун жуда муҳим.
АҚШ бошчилигидаги Коалиция қўшинлари чиқиб кетиши муносабати билан Толибон ҳаракати Афғонистонда тоборо кўпроқ ҳудудларни эгаллаб олмоқда ва бу билан ўзининг реал ва шубҳасиз ҳокимиятга зафар билан қайтишини тайёрламоқда. Толибон ҳаракатининг айнан ҳарбий жиҳатдан устунлиги сабабли ҳам,
- Турли сабабларга кўра Толибон тарафида бўлмаган, ундан ҳам ёмони Коалиция қўшинлари билан бирлашган Афғонистон фуқароларининг ҳеч қандай мулоҳазасиз йўқ қилинишига йўл қўймаслик; Афғонистонда ва ундан ташқарида навбатдаги гуманитар фожиага йўл қўймаслик (қочоқлар ва маҳаллий қуролли тўқнашувлар билан муаммолар сабабли);
- Алоҳида қавмлар ва сиёсий оқимлар орасида экстремизм ва террорчилик кайфиятларининг ўсишига йўл қўймаслик;
- Яхши қўшничилик муносабатларини йўлга қўйиш ва ифтисодий жиҳатдан яқин кооперацияни шакллантириш, афғон халқи билан маданий алмашинувни тиклаш;
- Ҳар бир қавм билан ва турли сиёсий оқимлар ва ҳаракатларнинг етакчилари билан, энг аввало, ўзбек халқининг манфаатларини ҳисобгатолган ҳолда мулоқотга тайёрликни тасдиқлаш мақсадларида Ўзбекистон ҳаракат етакчилари билан фаол мулоқотни олиб бориши зарур.
Шунингдек яқин келажакда ҳарбий мағлубиятга учраган Афғонистоннинг қуролли қўшинлари орасида экстремал кайфиятлар ўсишига йўл қўймаслик учун афғон қочоқларини ўзимизда қабул қилишимизга ҳам тўғри келади, деб ўйлайман. Чунки, агар биз уларни тинч йўл билан қабул қилмасак, уларда ҳаётини сақлаб қолишга бошқа умид қолмасдан, жанг билан ўтишидан бошқа илож қолмайди (Худо кўрсатмасин!).
Шубҳасиз, бундай иш Ўзбекистоннинг асосий анъанавий сиёсий шериклари билан консультациялардан кейин, бутун дунё ҳамжамиятини эҳтимолий гуманитар муаммога жалб этган ҳамда кўплаб халқаро молиявий ва шуманитар дастурларни сафарбар қилган ҳолда ўтказилиши зарур.
Ва энг асосий тарихий факт: минглаб йиллар давомида ҳозирги Марказий Осиё ҳудудлари учун бу мамлакатдан ҳарбий ва сиёсий таҳдид чиқмаган.
Абдулла Абдуқодиров, Anhor.uz шарҳловчиси
Шарҳлар