Тангликни қандай енгиб ўтиш мумкин. Иккинчи қисм

Тангликни қандай енгиб ўтиш мумкин. Иккинчи қисм

Дунёнинг ривожланган давлатлари инқтисодий инқироз шароитларида фаолият кўрсатиш тажрибасини тўплаган. Шу боис велосипед ихтиро қилиш шарт эмасдай, шундай уларнинг тажрибасига таяниш мумкиндай кўриниши мумкин. Аммо ҳаммаси унчалик ҳам оддий эмас. 19 март куни ҳукумат пандемиянинг иқтисодиётга салбий таъсирини юмшатиш учун Молия вазирлиги ҳузурида Инқирозга қарши жамғарма тузилиши ҳақида эълон қилди.

Эпидемияни енгиб ўтишнинг муҳим жиҳатлари мавжуд – биринчидан, касаллик тарқалишини тўхтатиш зарур, бунинг учун тестдан ўтказишнинг барча фойдалана оладиган тизими, касалланиш ҳолатларига тезкор жавоб кўрсатиш тизими, Беморларни изоляциялаш ҳамда дезинфекция ўтказиш тизими бўлиши лозим. Иккинчидан, инфекцион касалларни қабул қилишга қодир бўлган ихтисослашган тиббий муассасаларни ташкил қилиш, вирус ташувчиларини изоляциялашнинг талаб қилинган даражасини ва касалликнинг даволанишини таъминлаш керак.

Фақат юқорида кўрсатилган институтлар мавжуд бўлганида ва улар самарали фаолият кўрсатганидагина  вирус тарқалишининг оқибатларини минималлаштириш бўйича манзилли иқтисодий чораларни ишлаб чиқиш мумкин.

Марказий банк (молия бозорининг ликвидлигини қўллаб-қувватлаш) ва Молия вазирлиги (солиқ-бюджет барқарорлиги ва талабни рағбатлантириш) қандай қарорларни қабул қилишидан қатъи назар, муаммо сабабларини бартараф этишга комплекс ёндашувларсиз ҳар қандай чора кам самарали бўлади.

Ўзбекистон шароитларида, 2008 йили АҚШда амалга оширилгани каби, бюджетни, молиявий институтлар жиддий мустаҳкамлаш, корхоналарга солиқ таътилларини тақдим этиш ҳамда корхоналар ва уй хўжаликларини бевосита субсидиялаш лозим. Бундай чоралар айрим иқтисодиёт субъектларининг савдо ва иқтисодий фаоллиги ҳамма жойда қисқариши ёки вақтинчалик тўхтатиши фонида корхоналар ва мулкдорларга вақтинчалик кўмак беради. Шу тарзда Ўзбекистон Молия вазирлиги ва Марказий банки қуйидагиларни таъминлаши керак :
 
·         Давлат бюджетининг молиявий ресурсларини, бу нафақат бюджетда кўзда тутилган ижтимоий мажбуриятларни бажариш учун, балки корхоналарга солиқ таътиллари тақдим этилиши туфайли айрим тушум манбаларидан воз кечилганида, қўшимча харажатларни компенсациялаш бўйича иқтисодиётнинг ошган талаблари ва бюджет бирликлари учун ҳам керак;
·         банклардан пул маблағлари оммавий тарзда оқиб кетиши шароитларида молиявий институтлардаги маблағларнинг ликвидлиги ва зарур ҳажми;
·         Уй хўжаликлари, истеъмолчилар маблағларининг етарлилиги; бу талабни ва такрор ишлаб чиқаришнинг тўлақонли циклини ушлаб туришнинг асосий драйвери ҳисобланади. Ҳозир эса талаб дўконлар ёпилиши, сафарларга қўйилган чекловлар, спорт ва кўнгилочар тадбирларнинг бекор қилиниши туфайли жиддат билан қисқармоқда. Ушбу конкрет ҳолатда талабни ушлаб туриш тиббий хизматларни бевосита субсидиялаш ва фуқароларни озиқ-овқат билан таъминлаш, уларнинг ресурслар бўйича тўловларини кечиктириш (электр энергияси, табиий газ, сув ва бошқалар учун) бўйича бутун чора-тадбирлар пакетини кўзда тутади.

Пул қаердан олинади?

Ўзбекистон якка ўзи бундай кўламли вазифаларни ҳал қила олмайди, чунки фақат бюджет барқарорлигини таъминлашнинг ўзига бир неча миллиард АҚШ доллари талаб қилинади, молия институтларининг ликвидлигини таъминлаш ҳақида эса гапирмаса ҳам бўлади.

Шу сабабли зудлик билан иқтисодий вазиятни барқарорлаштириш мақсадларида Жаҳон банкидан реструктуризация имкони билан 30 йил муддатга камида 3-4 млрд доллар қарз олишга тўғри келади.
 
Ундан кейин барча қўллаб-қувватловчи давлатлараро ва халқаро институтлар (USAID, KOICA, TIKA сингари) жалб этилиши мумкин, аммо улар 0,5-1 млрд АҚШ долларидан ортиқ маблағ ажрата олмайди. 

Бироқ, энг асосийси – бу ички манбалар. Юзага келган шароитларда Молия вазирлиги давлат ғазначилик мажбуриятларини 5 ва 10 йилга эмиссия қилишга ўтиши мумкин, уларни Марказий банк бюджетни қўллаб-қувватлаш учун харид қилиши мумкин бўларди. Шу тарзда 1 млрд АҚШ долларига тенг эквивалентдаги суммани, вазият ривожланишига қараб, бир нечта транш бўйича сафарбар қилиш мумкин.

Шунингдек Молия вазирлиги аҳоли учун узоқ муддатли давлат заёмларини эмиссия қилиши мумкин. Маркетинг моҳирлик билан амалга оширилса, 0,1-0,2 млрд сўмни сафарбар этиш мумкин. Вазият энг ноқулай ривожланганида Ўзбекистоннинг олтин-валюта маблағларига умид қилиш қолади, холос.

Вақт бизга қарши ишламоқда: биз зарур чораларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш жараёнини қанчалик кейинга қолдирсак, коронавирус таъсирининг оқибатларини бартараф этиш учун шунча кўп маблағ талаб қилинади.

Бугун ҳеч ким юз бераётган воқеаларнинг оқибатларини батафсил аниқлай олмайди, аммо умумий тасаввурлар ҳозирнинг ўзидаёқ мавжуд бўлиб, улар муаммоларни ҳал этиш учун конкрет ресурслар билан манзиллий дастурларни ишлаб чиқишни бошлаш заруратини талаб қилади.

Иқтисодиётимиз ҳажмидан ва хўжалик юритувчи субъектларнинг тўпланиб қолган муаммоларидан келиб чиққан ҳолда, камила 5-6 млрд АҚШ долларидан иборат маблағ зарур деб ўйлайман. Ушбу сумманинг ярми тиббий ёрдамни тўғридан-тўғри субсидиялашга ҳамда КЎБ корхоналарида бандликни қўллаб-қувватлашга йўналтирилиши, қолган қисми эса молия институтларини мустаҳкамлашга йўналтирилиши зарур.
 
Абдулла Абдукадиров,
Anhor.uz иқтисодий шарҳловчиси, колумнист

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.