Premier Hall кинотеатри ўз фаолиятини тиклади
Тошкентдаги “Premier Hall” кинотеатри 12 июндан бошлаб яна фаолият кўрсатмоқда. Kun.uz тарқатган хабарга кўра, кинотеатрда янги фильмлар намойиш этила бошланган.
Эслатиб ўтамиз, кинотеатр ўз фаолиятини 2013 йил ноябрида тўхтатган эди. Ўшанда у таъмирлаш ишлари сабабли бир неча кунга ёпилади деган хабар берилганди, бироқ кинотеатр муайян вақт ўтиши билан ҳам очилмади. Сўнгги 6 ой давомида “Premier Hall” фаолияти музлатилган ҳолда турди.
Айни пайтда кинотеатрда «Как приручить дракона 2», «Люди Икс: Дни минувшего будущего», «Малефисента» ва «Смешанные» картиналари намойиш этилмоқда.
“Premier Hall” билан деярли бир вақтда, ноябрь ойида худди шундай кинотеатрга эга «City Makon” кўнгилочар-савдо маркази ҳам ёпилган эди. Ҳозирча у ўз фаолиятини тиклагани йўқ.
Фотосурат: cinematreasures.org
Шарҳлар