Тошкентда илк бор «TASHKENT BOOK FEST» халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси ўтказилади
Ўзбекистон Республикаси Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорликда «TASHKENT BOOK FEST» халқаро китоб кўргазма-ярмаркасини ташкил қилмоқда. Тадбир 2-4 октябрь кунлари «Ўзэкспомарказ» Миллий кўргазмалар мажмуида бўлиб ўтади.
«Меҳмонларни маҳаллий ва чет эл нашриётларининг китоб маҳсулотлари билан танишиш, янги китоблар тақдимотларида ҳамда хорижий ва маҳаллий муаллифлар билан учрашувларда қатнашиш имконияти кутмоқда», – дейилади Агентлик тарқатган хабарда.
Тадбир доирасида ёзувчилар, шоирлар, иллюстраторлар билан ижодий суҳбатлар ўтказилади, турли мавзуларга оид семинарлар, маҳорат дарслари ва тренинглар, шунингдек кўплаб акциялар ва китоб танловлари ташкил қилинади.
Маълумот учун телефон: + 998 71 244 23 72
Шарҳлар