Хонанда Согдиана Ўзбекистонда концерт беришга лицензия ололмади
Кўпроқ Согдиана номи билан таниқли бўлган хонанда Оксана Нечитайло Ўзбекистонда концерт фаолиятини амалга ошириш учун лицензия ололмаяпти, деб ёзади “Даракчи”.
«Концертлар масаласига келсак, маълум сабабларга кўра Ўзбекистонда концерт беришга лицензия ололмадим. Бир қатор режаларим бор эди, лекин хоҳиш ва имконият бир-бирини рад этяпти. Шунинг учун бор кучни қаерда бўлмасин ижодимни ривожлантиришга қаратяпман. Ўзбекистонни жуда яхши кўраман! Шу сабаб ҳам “Фабрика”дан кейин Россияда муҳим лойиҳаларда иштирок этмай, юртимга қайтдим. Ва ўзбек фильмида суратга тушдим, концерт бердим… Қаршимда иккита танлов бор эди: бири Россияда қолиш ва Ўзбекистанга қайтиб ижод қилиш. Шубҳасиз, юртимга қайтишни лозим топдим!», – дейди хонанда.
Шарҳлар