Биринчи ўзбек психологик триллерининг премьераси бўлиб ўтди
Бугун бир нечта сайтларда ўзбек режиссёри Тимур Нишоновнинг ўзбек киносаноати учун ноанъанавий бўлган, психологик детектив жанрида суратга олинган “Парчаланган ақл” деб номланувчи фильми пайдо бўлди, дея хабар беради “Подробно” нашри.
Фильмни youtube.com, mover.uz, mytybe.uz сайтларида томоша қилиш мумкин.
Бош қаҳрамон Салим хотирасининг йўқолиш жараёнини тўхтатишга уринади ва шу билан бирга сегилисининг қотиллигини фош этиш билан ҳам шуғулланади. Тез орада у атрофида юз бераётган воқеалар реал эканига шубҳа билан қарай бошлайди. Атрофидаги одамлар унга ҳақиқий бўлиб туюлмай қўяди.
Фильмга яхши актёрлар таркиби танланган – Сейдулла Молдаханов, Фурқат Файзиев, Баҳодир Шодмонов. Бош аёл ролни ўзбек прима-балеринаси Нодира Ҳамроева ижро этган.
Картина бор-йўғи 33 дақиқа давом этади, бироқ шунга қарамасдан чигал сюжет ва кутилмаган ечим томошабиннинг диққат-эътиборини узлуксиз тортиб туради.
Шарҳлар