Ўзбекистонда музейлар ҳафталиги бошланди
2-8 сентябрь кунлари Ўзбекистонда «Истиқлолимизнинг ёрқин кўзгуси» шиори остида музейлар ҳафталиги бўлиб ўтади.
Шу кунлари барча холовчилар республика музейларида бепул бўлишлари, ўзлари учун тарих ва санъатнинг ғаройиб оламини кашф этишлари мумкин.
Ўзбекистон маданият ва спорт ишлари бўйича вазирлик, Ўзбекистон Бадиий академияси, халқ таълими, олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда давлат музейлари, бадиий галереялар ва уй-музейларда очиқ эшиклар кунлари ўтказилади, деб ёзади “Правда Востока” нашри.
Мазкур тадбирлар доирасида турли танловлар, концертлар, олимлар, рассомлар ва халқ амалий санъати вакиллари билан учрашувлар, мавзули маърузалар, маҳорат дарсларини ўтказиш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин ҳукумат қарори билан сешанба ва жума кунлари музейларни бепул бориб кўриш мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.
Шарҳлар