Ўзбекистон кинематографчилари “Киношок” фестивалида иштирок этади

Ўзбекистон кинематографчилари “Киношок” фестивалида иштирок этади

Ўзбекистон кинематографчилари шу йил 21-30 сентябрь кунлари Россиянинг Анапа шаҳрида бўлиб ўтадиган “Киношок” XXIII очиқ кинофестивалида қатнашади.
 
Кинофорум доирасида тўртта танлов бўлиб ўтади. Асосий танлов дастуридан Мансур Васатийнинг “Қудуқ” фильми (Ўзбекистон) ўрин олган. “ТВ-шок” танловида “Ўзбекфильм” студиясида режиссёр Жавоҳир Қосимов томонидан суратга олинган “Зиёда” картинаси тақдим этилган, деб ёзади UZ24 нашри.

«КиноМалыШок» фестивалида эса Рашид Маликовнинг “Тоға” фильми қатнашади. Ушбу картина Иркутскда бўлиб ўтган “Оила даврасида” халқаро театр ва кино фестивалининг бош совринига сазовор бўлган эди.

Қайд этиб ўтамиз, ушбу кинофестиваль Анапа шаҳрида 1992 йилдан буён ўтказиб келинади. Фестиваль тадбирлари кенг кўламлиги ва очиқлиги билан фарқ қилади. Улар нафақат танлов намойишларидан, балки танловдан ташқари очиқ майдончалардаги актёрлар билан учрашувлар, кино санъати арбоблари билан ўтказиладиган ижодий кечалар, гала-концертлар ва бошқалардан иборат.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.