Ўзбекистонда Миллий театр ҳақида фильм олинди

Ўзбекистонда Миллий театр ҳақида фильм олинди

“Ўзбеккино” МА томонидан тасвирга олинган ҳужжатли фильм «Миллий театр 100 ёшда» деб номланади.
 
Унда Ўзбекистон Миллий академик драма театрининг тарихи ва бугунги куни ҳақида сўз боради. Фильм премьераси театрнинг юбилей тантаналари кунларида бўлиб ўтади.

Картинанинг постановкачи режиссёри Александр Гамиров.
 
 «Биз театрнинг 100 йиллигига бағишлаб олинган ушбу фильм барча авлод томошабинларига манзур бўлишига ҳаракат қилдик», – дейди А.Гамиров “UT” нашрига.
 
35 дақиқа давом этадиган картина театр босиб ўтган ижодий йўл ҳақида ҳикоя қилади.

Фильмдан таниқли актёрлар ва етакчи театршуносларнинг ижодий портретлари ҳам ўрин олган. Томошабинлар ҳам театр ҳақидаги ўз фикр-мулоҳазаларинибилдирган.

Эслатиб ўтамиз, театр ўз фаолиятини 1914 йилда бошлаган бўлиб, ўшанда Абдулла Авлоний “Турон” деб номланувчи труппани тузган эди.  Кейинчалик ушбу труппа профессионал драматик театрга айланди, 1937 йилдан эса ҳукумат қарори билан унга Академик театр номи берилди. Ўзбекистон Миллий академик драма театри саҳнасида комедия, драма, трагедия, классик асарлар ва ҳозирги замон муаллифларининг постановкалари намойиш этилади. Спектакллар ўзбек тилида қўйилади. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.