Ўзбекистон Конституциясининг янги расмий нашри чоп этилди
Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигининг “Ўзбекистон” Нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг янги расмий нашри чоп этилди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг маълумотларига кўра, нашр қаттиқ муқовада ўзбек, рус ва инглиз тилларида тайёрланган.
Эслатиб ўтамиз, шу йил апрель ойида Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддалари (32, 78, 93, 98, 103 ва 117 моддалар)га ўзгаришлар ва қўшимчаар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолаган эди, деб ёзади «12news» нашри.
Улашиш:
Шарҳлар