Ўзбекистонда маҳаллий «Юлдузлар фабрикаси» ташкил этилади
Ёшлар маданият ва санъат маркази «Голос»/ «The Voice» ва «Юлдузлар фабрикаси» каби хорижий мусиқий шоуларнинг прототипини яратишни режалаштирмоқда, деб ёзади “sayyod.com”.
Марказ вакилларининг сўзларига кўра, ўзбек ёшларининг чет эл мусиқий шоуларига бўлган қизиқиши эътиборсиз қолгани йўқ. Яқин келажакда бундай лойиҳалар Ўзбекистонда ҳам пайдо бўлади.
Ҳукуматнинг шу 14 августдаги қарори асосида ташкил этилган марказ аста-секин ўз фаолиятини бошламоқда. Ҳозир бу ерда «Эътироф» маросимини ташкил этиш устида ишлар бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, ёшлар учун концертлар, фестиваллар, кўрик-танловлар, турли маданий шоуларни ўтказиш, мамлакатда ёш хорижий хонандаларнинг гастролларини ҳамда ўзбек ижрочиларининг хориждаги гастролларини ташкил этиш, истеъдодли ижрочиларни телелойиҳалар, телетанловлар ва кўрсатувлар орқали илгари суриш Ёшлар маданият ва санъат марказининг асосий фаолият йўналишларига киради.
Шарҳлар