Хоразмда “Улли ҳовли” қалъаси замонавий сайёҳлик марказига айлантирилди

Хоразмда “Улли ҳовли” қалъаси замонавий сайёҳлик марказига айлантирилди

Ушбу лойиҳа Ўзбекистон Президентининг 2013 йил 20 мартдаги “2013-2015 йилларда Хоразм вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш Дастури тўғрисида”ги қарори доирасида амалга оширилди.

“Улли ҳовли” сайёҳлик маркази раҳбари Давлатназар Ражабовнинг сўзларига кўра, марказ миллий ҳунармандлик, ўзбек урф-одати ва анъаналарига оид экспонатлар билан бойитилган бўлиб, эндиликда сайёҳлар нафақат тарихий обидалар, балки катта Ғазовот канали соҳилида барпо этилган сўлим масканлар – ёзги ва қишки оромгоҳларда табиат манзараларидан баҳраманд бўлиш, миллий таомларимиздан татиб кўриш имкониятига ҳам эга бўлмоқда.

Бу ерда туя, от каби уй ҳайвонлари ҳамда парранда боқиш йўлга қўйилган. Меҳмонлар тегирмонда ун ва гуруч тайёрлаш ҳамда улардан турли-туман таомлар тайёрланишига гувоҳ бўлади. Бу сайёҳлар оқимининг янада кўпайишига хизмат қилаётир. 

Ўтган йили “Улли ҳовли”га мингдан зиёд чет эллик келган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич қарийб икки борабар ортиши кутилмоқда, дея қайд этади ЎзА.
    
Фотосурат: © xorazm.uz

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.