Россиянинг “Спутник” канали эшиттиришларни ўзбек тилида ҳам олиб боради
10 ноябрь куни Россияда чет элда эшиттиришларни амалга ошириш учун мўлжалланган янги халқаро ахборот агентлиги тақдим этилади. “Спутник” лойиҳаси «Россия сегодня» халқаро ахборот агентлиги (ХАА) ва “Russia Today” телеканали ресурслари базасида яратилади, дея хабар беради “РБК”.
“Чет элга эшиттиришлар янги эрасининг очилиши” деб номланувчи тақдимотни “Россия сегодня” ХАА бош директори Дмитрий Киселёв ва “Russia Today” телеканалининг бош муҳаррири Маргарита Симоньян олиб боради.
Янги ОАВ бир нечта чет тилларидаги сайтларни бирлаштириши режалаштирилмоқда. Айрим маълумотларга кўра, “Спутник” канали “Россия сегодня” таркибига кирувчи “Голос России” радиокомпаниясининг базасида ҳам фаолият кўрсатади.
Янги медиа лойиҳанинг фаолият доираси Россия ва кўплаб хориж мамлакатларини қамраб олади. «Спутник» 45 тилда, шу жумладан ўзбек тилида ҳам эшиттиришларни олиб боради.
Шарҳлар