Актриса Марям Ёқубова таваллудининг 105 йиллиги муносабати билан хотира кечаси ўтказилади

Актриса Марям Ёқубова таваллудининг 105 йиллиги муносабати билан хотира кечаси ўтказилади

Тошкент шаҳрининг Беруний мавзесидаги «Антикафе»да Ўзбекистон халқ артисти Марям Ёқубованинг 105 йиллигига бағишланган кеча бўлиб ўтади. Бу ҳақда Afisha.uz хабар бермоқда, деб ёзади “Кун” нашри.

Маълумотларга кўра, кеча меҳмонлари Марьям Ёқубовани ёдга олиш ва унинг ажойиб дунёси билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлади. Ўзбек халқининг севимли актрисаси ҳақида унинг қизи Тамара Ёқубова сўзлаб беради.

«Антикафе»даги ушбу тадбир 13 ноябрь куни соат 18:00 да бошланади. Кириш – 12 минг сўм.

Қайд этиб ўтамиз, Ўзбекистон халқ артисти Марьям Ёқубова театр ва кинода 80 дан ортиқ ёрқин образларни яратган бўлиб, у «Ўткан кунлар»даги Ўзбекойим, «Маҳаллада дув-дув гап» фильмидаги Ойпошша ва бошқа роллари билан танилган.

Актриса 1987 йил 8 февраль куни вафот этган. 2014 йил 19 октябрь куни у 105 ёшга тўлган бўларди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.