Ўзбекистонлик хонанданинг қўшиқлари Америка ва Европа теле- ва радиоканалларида янграйди

Ўзбекистонлик хонанданинг қўшиқлари Америка ва Европа теле- ва радиоканалларида янграйди

Ўзбек эстрадасининг энг кўзга кўринган хонандаларидан бири мафтуркор ва бетакрор Шаҳзода ҳамда Жасур Ғойиповлар биргаликда ''Super ledy (Bari gal)'' дуэт таронаси учун видеоклип суратга олишмоқда, дея хабар беради “Даракчи”.

Видеоклипга Ж.Ҳожиниёзов режиссёрлик қилмоқда.

“Бугун Шаҳзода ва Жасур Ғойиповнинг ''Super ledy (Bari gal)''  дуэти учун суратга олинаётган видеоклипи трек йўналишида бўлиб, унда компьютер графикасидан кенг фойдаланилади ва насиб қилса декабрь ойининг биринчи ярмида тақдим этилади. Шаҳзода ва Жасур Ғойипов менинг назаримда бугунги кунда ўзбек шоу-бизнесидаги энг ёрқин юлдуз ижодкорлардир. Уларнинг ютуқлари ҳақида айтадиган бўлсам, Шаҳзода нафақат Ўзбекистон, балки қўшни давлатлар ва чет эл катта саҳналарида ўз санъатини намойиш этаётган саноқли ўзбек хонандаларидан бири. Жасур Ғойипов ҳақида турли фикрлар бўлди, ўн ой ичида жуда кўп қўшиқлар яратди, сонига эмас, саноғига эътибор бериш керак, деганлар ҳам бўлди. Лекин, ишонч билан айтаманки, унинг ҳар бир қўшиғи профессионал тарзда яратилган. Видеоклиплари ҳам сифатли даражада бўлгани учун ҳам Европа телеканаллари бадиий кенгашидан ўтди.

Бир сирни ошкор қилмоқчиман, Американинг машҳур ''Island Def Jam Music Group'' компанияси билан шартнома тузилди. Келгуси йил бошидан Жасур Ғойиповнинг инглиз ва ўзбек тилида ижро этган қўшиқлари ва видеоклиплари Америка ҳамда Европа давлатлари радио-телеканалларида ҳам намойиш этила бошлайди”, дейди Ж.Хожиниёзов. 
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.