«Аския» жанри ЮНЕСКО ҳимоясига олиниши мумкин

"Аския" жанри ЮНЕСКО ҳимоясига олиниши мумкин

Шу кунларда Франция пойтахти Париж шаҳрида бўлиб ўтаётган Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмитанинг IX сессиясида янги урф-одатлар ва ижод шаклларини ЮНЕСКО рўйхатига киритиш бўйича аризалар кўриб чиқилмоқда.

 Ушбу рўйхатга ўзбек халқ оғзаки ижодида алоҳида ўринга эга бўлган “аския” жанри ҳам кириши мумкин, дея хабар беради “Подробно” нашри.

Шунингдек, ЮНЕСКО рўйхатига киритилиши кутилаётган миллий қадриятлар орасида барабанларда чалинадиган испан маросимлар куйи, қирғиз ва қозоқ ўтовларини тайёрлаш кўникмалари, Хитойдаги мушакбозлик байрами, мармар қоғоз тайёрлаш бўйича анъанавий турк санъати, эстон ҳаммомчилиги, арманча лаваш нонини тайёрлаш ва бошқалар ҳам бор.

Фотосурат: 12news.uz

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.