Шоштепанинг бир қисми 2019 йилда қулаб тушганди. Шу сабабли кўҳна шаҳар атрофида диаметри 64 метр бўлган бостирма қурилади. Ҳудуд белгилаб қўйилган бўлиб, ҳозир бўлғуси бостирманинг устунлари учун чуқурлар қазилмоқда. 35 кишидан иборат ишчилар гуруҳи учун Маданият вазирлиги ҳузуридаги “Маданий мерос” тадқиқотлар институти жавоб беради.

Архитектор Тимур Нуруллин Шоштепани консервациялаш ва археологик музейни яратиш бўйича лойиҳани таклиф этди.
«Ёдгорлик атрофида уни томоша қилиш учун йўлкалар қурилади. Кириш жойида касса ташкил қилинади. Бу шунчаки бостирма эмас, унинг атрофида кўприклар яратилади, улар орқали ёдгорлик атрофида юқоридан юриш мумкин, пастдаги мутахассисларнинг ишига эса ҳалақит берилмайди», - дея қайд этади Тимур Нуруллин.
Археолог Маргарита Филановичнинг айтишича, фақат бостирма қуриш билан тўхтаб қолмаслик керак. “агар вазият шундайлигича қолдирилса, бу ерда вайрона қолади, холос. Ушбу ёдгорликка монументал иншоот кўринишини қайтариш учун археологик тозалаш ва қазиш ишларини бошлаш керак. шунда у туризм учун қизиқарли бўлади ва пойтахтнинг халқаро нуфузини оширади”.
Чтобы оставлять комментарии, авторизуйтесь с помощью: