Мацуев ва Рихтернинг концертлари яқин саналарга кўчирилди

29, 30 ва 31 март кунлари пойтахт жаҳонга машҳур мусиқачиларни кутиб олади, улар “Ўзбекистон” Халқаро форумлар саройи саҳнасида чиқиш қилади. Фестиваль ташкилотчиси: Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси.

Аввалроқ биз 17 апрель куни Денис Мацуев “Классика ва жаз” дастури билан Тошкент саҳнасида чиқиши ҳақида хабар бергандик. Энди концерт 29 мартга кўчирилмоқда.


 
Мацуевдан кейин 30 март куни хайрия концерти доирасида халқаро танловлар совриндори ва ўзбекистонлик таниқли пианиночи Бехзод Абдураимов машҳур классик асарлардан иборат дастурни ижро этади.

31 март куни эса «Кирилл Рихтер триоси» дастури билан Алёна Зиновьева (скрипка), Август Скрепак (виолончель) ҳамда композитор ва пианиночи Кирилл Рихтер чиқиш қилади. Дастурдан ушбу композиторнинг барча машҳур асарлари ўрин олган.

Глиэр номидаги ихтисослашган мусиқий академик лицей, В.А.Успенский номидаги Республика ихтисослашган мусиқий академик лицей, Ўзбекистон Давлат консерваторияси ҳамда бошқа пойтахт ва вилоят ўқув муассасаларининг талабалари Бехзод Абдураимовнинг Тошкентдаги концертининг таклиф этилган меҳмонларига айланади. Шунингдек чипталар маданият ходимларига, ўқитувчиларга, мусиқа мактабларининг битирувчиларига, ОАВ вакилларига, блогерларга, инклюзив ресурс марказларига ва кўриш қобилияти бузилган болалар учун ихтисослашган мактаб ўқувчиларига тақдим этилади.

Учта концертнинг исталган бирига чипта харид қилганда талабаларга ва пенсионерларга (талабалик чиптаси ва пенсия гувоҳномалари мавжуд бўлганида) 30% чегирма тақдим этилади.

iTicket.uz сайтида барча концертларга чипталар харид қилиш мумкин.

Бу муҳимДенис Мацуев ёки Кирилл Рихтернинг концертларига харид қилинган чипталар амал қилади, уларни алмаштириш шарт эмас.
 
Бош саҳифадаги фотосурат: Евгений Евтухов

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.